Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида уйи деразасини тош отиб синдирган қўшни болани қўрқитиб қўйиш учун машинаси юкхонасига солиб ҳаракатланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарёда отасининг зўравонлигига учраган 16 ва 14 ёшли қизларнинг вазияти болалар омбудсмани назоратига олинганди. Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, Қарши шаҳри ҳокими қарори билан уларга холаси васий этиб тайинланган.
Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Кореяда ишлаётган рафиқаси билан телефон орқали жанжаллашиб, 8 ёшли ўғлининг бўғзига пичоқ тиради. Маълум бўлишича, у олдин ҳам хотинига нисбатан зўравонлик қилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Болага унинг бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов Самарқандда болага нисбатан зўравонлик — кишанланиб, машинага қамаб қўйилгани ҳақида хабар берди. Мазкур ҳолат юзасидан зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг айтишича, болаларга нисбатан зўравонлик, номуносиб муомалага йўл қўяётган тарбиячи ва педагоглар ота-оналар норозилигини билдириш ё билдирмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай вазиятда жавобгарликка тортилиши керак.
Шофиркон туманида аёл 5 ёшли боласини 1,5 йилдан ортиқ вақт давомида бешикка боғлаган ҳолда калтаклаб, қийнаб келгани аниқланди. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олиниб, жиноят иши қўзғатилди.
Ҳукуматнинг махсус қарори билан вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар реестрини юритиш тартиби тасдиқланди. Унга киритилган шахсларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ жараёнлар ушбу ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида назорат қилиб борилади.
Ўзбекистонда 9 ой давомида болаларга нисбатан 1240 та зўравонлик ҳолати қайд этилган. Зўравонлик оқибатида 22 бола ҳалок бўлган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва ЮНИСЕФ болаларга нисбатан зўравонликка қарши қонун лойиҳасини тақдим этди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг